13

Ўсимлик ёғи, шакар ва қолипли нон нархи асоссиз оширилиши устидан алоҳида назорат ўрнатилди

ИҚТИСОДИЁТ 25.03.2020, 18:49
Теглар: кредит, нархлар
369
Ўсимлик ёғи, шакар ва қолипли нон нархи асоссиз оширилиши устидан алоҳида назорат ўрнатилди

АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда нархларнинг сунъий оширилиши, бунинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Таъкидландики:

— Ишлаб чиқарувчи ёки улгуржи савдода нархс сунъий оширилса, табиийки, чакана савдода ҳам нарх кўтарилади. Шу боис музлатгичли омборхоналар ва улгуржи тарқатиш базаларида товарларни қиммат нархда сотиш ҳолатларига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. Бунда асосий эътибор тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишга қаратилмоқда.

— Биргина мисол, «Бананза трейд экспорт» МЧЖга четдан Ўзбекистонга картошка олиб келиши учун 1 миллион доллар кредит ажратилиши, темир йўлларда картошкани ташишда имтиёзли нарх белгиланиши ҳамда Ўсимликлар карантини давлат инспекциясидан хулосалар олинишига амалий ёрдам кўрсатилди.

— Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ун, ўсимлик ёғи, шакар ва қолипли нон нархи асоссиз ошишининг олдини олиш мақсадида биржа савдолари устидан алоҳида назорат ўрнатилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11