Коронавирусни бир лаҳзада аниқлайдиган тест яратилди

ДУНЁ 25.03.2020, 18:32
Теглар: коронавирус, тест
1275
Коронавирусни бир лаҳзада аниқлайдиган тест яратилди

Сингапур олимлари коронавирусни тез фурсатда аниқлайдиган тестни ишлаб чиқишди. Сингапур Фан, технологиялар ва тадқиқотлар агентлиги ходимлари томонидан ишлаб чиқилган, ушбу тест беш дақиқада натижани аниқлаб беради. Бу хақда straitstimes интернет нашрига асосланиб rbc.ua хабар бермоқда.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари профессор Жеки Ин, ушбу тестдан амалиётда оммавий фойдаланиш бир ой ичида бошланади, деб тахмин қилмоқда. Ҳозирги вақтда тестнинг клиник синовлари ўтказилган ва улар яхши самара кўрсатган. 

"Рухсат олингандан сўнг, тестлар деярли барча клиникаларда ўтказилади", дейди Жек Ин.

Таъкидланишича, ушбу тест ёрдамида маҳаллий лабораториялар кунига икки мингтагача шундай синовни амалга ошириши мумкин. Агар одамда коронавирус аниқланса, шу заҳоти карантинга жойлаштирилади. Бу эса коронавируснинг тарқалишини тўхтатишга катта ёрдам беради. 

Эслатиб ўтамиз ҳозирда, Сингапурда 500 дан ошиқ кишида касаллик аниқланган. Уларнинг бир қисми тузалган. Вафот этганлар ҳам саноқли.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси