13

Руслан Нурудинов ҳам карантинга риоя қилишни тарғиб қилувчи челленжга қўшилди (видео)

СПОРТ 25.03.2020, 17:18
Теглар: Руслан Нуриддинов, гигиена, карантин
550
Руслан Нурудинов ҳам карантинга риоя қилишни тарғиб қилувчи челленжга қўшилди (видео)

Руслан Нуриддинов ҳам #safehands_challenge челленжига қўшилди.

Дунёдаги бир қатор ривожланган мамлкатларда эпидемиологик вазият туфайли юзага келган ҳолатларни кўриб, тўғриси, одам хавотирга тушади. Яхшиямки бизнинг ҳудудларимизда касаллик Италия, Испания ва бошқа давлатлардаги каби кенг тарқалмаган. Аммо бу дегани хотиржамликка берилиш, тиббиёт ходимларининг ўзига ҳамма масъулиятни ташлаб қўйиш керак дегани эмас. Эпидемия кенг ёйилишининг олдини олишга барча бирдек ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Шу муносабат билан бугунги кунда турли соҳа вакиллари, тадбиркорлар, саътакорлар, журналистлар, спортчилар ҳам қўлидан келганча ватандошларимизнинг огоҳлигини оширишга, Ўзбекистон ҳукуматини ва тиббиётини пандемия билан курашда баҳоли қудрат қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. 

Ўзбек спортининг фахри, 2016 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби, 2013 йилги жаҳон чемпиони, 2018 йилги Осиё ўйинлари чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби Руслан Нуриддинов ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлади ва #safehands_challenge челленжида иштирок этди. У юртдошларимизни гигинегага амал қилишга, карантин талабларига қатъий риоя қилишга чақирди. Видео:

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11