13

Қашқадарё ва Наманган вилоятларида карантин қоидаларини бузган шахслар жавобгарликка тортилди

ЖИНОЯТ 25.03.2020, 11:17
889
Қашқадарё ва Наманган вилоятларида карантин қоидаларини бузган шахслар жавобгарликка тортилди

Наманган вилояти, Чуст тумани, Машъал кўчасида яшовчи фуқаро М.А. 21 март куни ўзбошимчалик билан Қарши шаҳридаги карантин ҳудудини тарк этди. Қарши шаҳар, “Оқтепа” МФЙ, Ғузор кўчасида яшовчи фуқаро Ч.А. карантин даврида 21 март куни “KOLORADO” номли кафесини; ва Қарши шаҳар, “Гунгон” МФЙ, Хонобод кўчасида яшовчи фуқаро Х.А. карантин даврида 21 март куни “Саҳоват” номли чойхонасини юритиб келганлиги карантин қоидаларини бузганлиги учун қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. Уларга нисбатан Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан маъмурий тартибда жазоланди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11