Бугун Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони яна ортди

ЖАМИЯТ 25.03.2020, 10:02
2256
Бугун Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони яна ортди

Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ Матбуот хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг малакали мутахассислари томонидан эпидемияга қарши профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу жараёнга барча куч ва воситалар жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ҳолатга кўра, мамлакатимизда вирусни юқтирганлар сони 50 киши бўлгани қайд этилган эди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° туман
Валюта курси