13

Ўзбек тили байрами куни белгиланиши кутилмоқда

СИЁСАТ 24.03.2020, 21:28
597
Ўзбек тили байрами куни белгиланиши кутилмоқда

Аввал хабар қилинганидек, бугун, 24 март куни Олий Мажлис Сенатининг 3-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. 

Хусусан, Сенат аъзолари кун тартибидаги учинчи масала, яъни “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилишди.

Қонун ижтимоий ҳаёт ва халқаро майдонда ўзбек тилининг нуфузини янада оширишга, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналар ва қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашга қаратилган.

Қонун билан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланмоқда.

Шундан кейин Сенат аъзолари “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги ҳамда “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳам муҳокама қилишди.

Ушбу қонунларда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, жисмонан соғлом ҳамда баркамол авлодни тарбиялашдаги алоҳида хизмат кўрсатган фуқароларни мукофотлаш назарда тутилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11