Баҳром Алматов: “20 ёшли қиз касалликни билиб-билмай, жамоат транспортида, иш жараёнида юқтирган бўлиши мумкин” (Видео)

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 12:52
Теглар: Видео
2365
Баҳром Алматов: “20 ёшли қиз касалликни билиб-билмай, жамоат транспортида, иш жараёнида юқтирган бўлиши мумкин” (Видео)

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди. 

Савол: Касалланган беморлар ичида чет элда бўлиб қайтмаган, чет элда бўлиб қайтган шахслар билан контактда бўлмаган ҳолатда вирусни юқтириб олган шахслар борми?

Жавоб: Афсуски, бор.  20 ёшли қизда шундай ҳолат  аниқланган. У хорижга чиқмаган, беморлар билан контактда бўлмаган. Бироқ у ўзи хоҳлаган ва хоҳламаган, билиб-билмаган тарзда жамоат транспортида, иш жараёнида умумий фойдаланадиган буюмлардан фойдаланган бўлиши ва шу орқали касалликни юқтириб олган бўлиши мумкин. Беморнинг оиласидагиларни ҳам текширувдан ўтказдик, улар соғлом. Бу ҳолат ҳаммамизни ҳушёрликка чақиради.Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олган 5 нафар бемор тузалган. 14 кундан сўнг уйига жавоб берилади.

Шарҳлар

Вазир бир бемор вирусни 52 кишига, яна бири 46 кишига юқтирганини маълум қилди (Видео)

06.04.2020, 15:56

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг қайд этишича, бир бемор вируснинг 52 кишига, яна бири 46 кишига юқишига сабабчи бўлган. Бу ҳақда у«Ўзбекистон 24» каналида маълумот...
Самарқандда карантинга қарамай, ярим тунда “Хот–дог, ейман”, деб қарияни калтаклаган йигит видеокамерага тушиб қолди (Видео)

06.04.2020, 15:01

Карантин даври бўлишига қарамай, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, бемақсад кўчага чиқаётганлар ҳам орамизда талайгина. Самарқанд шаҳрида яшовчи 32 ёшли йигит тун ярмида...
Наманганда ЙПХ ходимларига бўйсунмай қочган ҳайдовчи қўлга олиниб, чора кўрилди (Видео)

04.04.2020, 14:12

Наманган шаҳрида ҳам махсус стикер ёки ваколатга эга бўлмай, ўзбошимчалик билан карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар учраб турибди.Рейд давомида “Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимлари талабига...
Самарқандда юк машинасини таксига айлантирган ҳайдовчи ушланди (Видео)

03.04.2020, 16:01

Хабарингиз бор, республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, вилоятлар ўртасидаги қатнов, хусусан, одам ташиш ҳайдовчиларга тақиқланган, аммо айрим уддабурон ҳайдовчилар бунинг ҳам йўлини топишибди. Самарқандда Тошкентдан...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° небольшой проливной дождь
Валюта курси