Коронавирусга қарши дори муваффақиятли чиқди

ДУНЁ 24.03.2020, 08:10
7669
Коронавирусга қарши дори муваффақиятли чиқди

International Journal of Antimicrobial Agents нашри хабарига кўра, франциялик олимлар SARS-CoV-2 коронавирусига қарши дори воситасининг клиник тадқиқотлари натижаси муваффақиятли бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда "Замин" ёзмоқда.

Француз олимлари гидроксихлорохиннинг коронавирусга алоҳида ва азитромицин антибиотиги билан биргаликдаги таъсирини ўрганишди. Тадқиқотлар Марсел университетининг Méditerranée Infection госпиталидаги юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилди.

Тадқиқотларда COVID-19 симптоми бўлган ва симптомлар бўлмаган 36 киши иштирок этди. Беш кун давомида янги дори воситасини қабул қилган олти беморда коронавирус тести салбий чиқди, яъни уларнинг барчаси тузалди.

Олимлар ушбу натижани тасдиқлаш учун кенгроқ миқёсдаги клиник тадқиқотлар ўтказилиши кераклигини қайд этишмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° туман
Валюта курси