Самарқандда жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар огоҳлантирилмоқда

ЖАМИЯТ 23.03.2020, 20:34
Теглар: Самарқанд, ниқоб
560
Самарқандда жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар огоҳлантирилмоқда

Самарқандда кўчаларда ниқобсиз юрган одамлар огоҳлантириш берилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

«Бугундан эътиборан бутун мамлакат бўйлаб жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз юрган шахсларга «огоҳлантириш» берилиши белгилаб қўйилган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлар зарурият юзасидан кўчага, бозорларга, савдо шохобчаларига чиққан шахслар ўртасида бу борада тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Фуқаролар, жумладан, ходим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши, шунингдек, карантин қоидаларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилиши ҳамда 25 март куни соат 06:00 дан бошлаб шундай қоидабузарлик қайд этилса, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса, БҲМнинг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилиши ҳақида алоҳида тушунтиришлар берилмоқда», — дейилади хабарда.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° туман
Валюта курси