my5
all

Икки ўзбекистонлик Москвадан Тошкентгача чипта ваъда қилувчи фирибгарларнинг қурбони бўлишди

ЖАМИЯТ 23.03.2020, 18:22
591
Икки ўзбекистонлик Москвадан Тошкентгача чипта ваъда қилувчи фирибгарларнинг қурбони бўлишди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Москвада Ўзбекистонга бўлган чартер қатновини кутаётган йўловчиларни фирибгарлардан огоҳлантирди.

Компания маълумотига кўра, аэропортларда фирибгарлар пайдо бўлган. Улар фуқароларимизнинг ишончига кириб, чартер қатновига чипта сотиш билан боғлиқ масалаларни мессенжерлар орқали ҳал қила олишини ваъда бермоқда.

Йўловчилардан паспорт маълумотларини ва чипта нархининг 70% тўловни олдиндан амалга оширишни талаб қилади. Айнан шундай ҳолатда икки юртдошимиз шу фирибгарлар томонидан алданган.

Тошкентга бўлган чартер қатновига чипта сотиб олишда эҳтиёт бўлишингизни сўралмоқда.

 Чартерлар жадвали Uzairways.com сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда https://t.me/koronavirusinfouz ва https://t.me/uzbekmid телеграм-каналларида эълон қилинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49