my5
all

Мутасаддилар коронавирус пандемиясида одамларни чалғитиш мақсадида акция ўтказишмоқда. Биринчи иштирокчи Озодбек Назарбеков

ЖАМИЯТ 23.03.2020, 17:35
1329
Мутасаддилар коронавирус пандемиясида одамларни чалғитиш мақсадида акция ўтказишмоқда. Биринчи иштирокчи Озодбек Назарбеков

Илк бор машҳур ўзбек сиёсатчилари, маданият ходимлари, вазирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ижтимоий акция ўтказилади. Мутасаддилар коронавирус пандемиясига қарши курашишга ўз ҳиссасини қўшишни исташмоқда.

Шу боис улар халққа интеллектуал савол билан юзланиб, қизиқишлари ҳақида сўрайди.

Сўровномага тўғри жавоб топганларнинг суратлари эълон қилинади ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шу кунларда сиз уйда қолинг, кунингизни мароқли ўтказинг, саволларга жавоб изланг, топинг ва танилинг!

Ҳали бундай мутасаддилар, арбоблар, таниқли шахслар билан интеллектуал ўйинда қатнашмаганингиз аниқ. Шундай экан имкониятдан фойдаланинг. Топқирлигингизни бутун халқ кўрсин. #Biz_koronavirusni_yengamiz #Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz шиорлари остидаги ижтимоий акциямизга қўшилинг.

Лойиҳанинг илк қатнашчиси — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ва Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бўлади.

Саволлар бугун, 23 март куни соат 19:30 да COVID-19ni yengamiz телеграм каналида эълон қилинади.

Акциянинг мақсади бугунги мураккаб шароитда аҳолини бирдамликка чақириш, ваҳимага берилмаслик ва вақтни мароқли ўтказишдан иборатдир. Уйда қолиб, машҳур инсонларнинг саволларига жавоб топиб, шахсий эсдалик совғаларни қўлга киритинг!

Савол эгаси, вазир, сенатор, депутат балки элчи бўлиши мумкин. Уларнинг шахсий эсдалик совғаларини қабул қилиб олишни истасангиз COVID-19ni yengamiz телеграм каналига қўшилинг. Саволни кутинг, тўғри жавобни йўлланг. Вақтингизни мазмунли ўтказинг.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49