my5
all

Қандай ҳолатда ходимга масофадан ишлашга рухсат берилади?

ЖАМИЯТ 23.03.2020, 17:18
694
Қандай ҳолатда ходимга масофадан ишлашга рухсат берилади?

Қандай ҳолатда ходимга масофадан ишлашга рухсат берилади?  

Ушбу саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов онлайн ўтказилган брифингда жавоб берди.  

Карантин тадбирлари даврида иш берувчи ходим (айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар, сурункали касалликларга чалинган шахслар)ни уларнинг розилиги билан масофавий (дистанцион) меҳнат ва касаначилик асосидаги меҳнатга ўтказиши мумкин.  

Бундай тартиб жорий қилинганда меҳнат таътилига чиқаётган ходимлар ёки иш берувчи билан келишиб масофадан туриб ишлаш усулига ўтган ходимлар тегишли тартибда иш берувчининг буйруғи билан  расмийлаштирилган ҳолда амалга оширади.  

Бунда ходим томонидан масофавий меҳнат доимий иш жойидан ташқарида, техник воситалар (компьютер, алоқа воситалари, шу жумладан Интернетга уланиш ва ҳ.к.) мавжуд бўлган тақдирда электрон ҳужжатлар алмашинувидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйилади.  

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49