Республикамизнинг чекка худудларини интернет билан қамраб олиш юзасидан қандай ишлар олиб борилмоқда?

HI-TECH 21.03.2020, 19:15
Теглар: коронавирус Ўзбекистон
636
Республикамизнинг чекка худудларини интернет билан қамраб олиш юзасидан қандай ишлар олиб борилмоқда?

Бугунги кунда карантин муносабати билан таълим муассасаларида дарслар тўхтатилган, ўқувчилар учун онлайн режимда тест топшириқлари бериб бориляпти. Аммо айрим чекка ҳудудларда интернет имкониятлари етарли эмас. Ҳозирда республикамизнинг чекка худудларини интернет билан қамраб олиш юзасидан масъул идоралар томонидан қандай ишлар олиб борилмоқда? Бу масала юзасидан  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев қуйидагича изоҳ берди:

"Ҳозирги кунда, операторлар томонидан тармоқларни ривожлантириш режалари бўйича ишлар тўхтовсиз давом этирилмоқда.  

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида Мобил алоқа операторлар томонидан ўрнатилаётган таянч станциялари учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан база станцияларини ишга тушириш тартибини соддалаштириш, жумладан лойиҳалаш учун рухсатномалар тақдим этилиши йўлга қўйилди.  

Бугунги кунга келиб,  ушбу соддалаштирилган тартиб бўйича 100 дан ортиқ база станциялар муддатидан аввал ишга туширилмоқда".

@koronavirusinfouz

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жинси, ёши ва ҳудуди маълум қилинди

07.04.2020, 17:15

ССВ Ўзбекистондаги ҳолат бўйича аниқ сатистикани ҳавола этди.Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.Беморларнинг ёши:0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);10-19 ёшгача –...
COVID-19 коронавирусни ҳеч қандай аломатлар бўлмаган одамдан ҳам юқтириш мумкинми?

01.04.2020, 17:44

АОКАда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда фуқаролардан келган саволларга батафсил жавоб берилди. Айниқса Н. Отабеков COVID-19 турдаги коронавируснинг қандай...
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кореялик мутахассис юртимизда иш бошлади

30.03.2020, 18:16

Дунёда пандемия хуруж қилаётган айни пайтда дунё ва Корея Республикаси тажрибаси билан танишиш, мамлакатимизда қўлланилаётган коронавирусга қарши курашиш методологиясини ўрганиш мақсадида халқаро мутахассис, Корея Республикасининг...
Турк ва хитойлик шифокорлар коронавирусга қарши дори яратгани тўғрисидаги аудио хабарлар фейк бўлиб чиқди

28.03.2020, 21:26

Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турк ва хитойлик шифокорлар томонидан коронавирусга қарши дори ишлаб чиқарилганлиги тўғрисидаги аудио хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди коронавирус...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° облачно с прояснениями
Валюта курси