Ўқитувчиларга алоҳида видеодарслар тайёрлаш ва тарқатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган — Халқ таълими вазирлиги

HI-TECH 19.03.2020, 19:16
Теглар: ўқитувчилар, видеодарс
552
Ўқитувчиларга алоҳида видеодарслар тайёрлаш ва тарқатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган — Халқ таълими вазирлиги

Карантин муносабати билан таътилга чиққан тизими ходимлари, ўқитувчи ва педагогларни огоҳлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги “онлайн дарслар” масаласида қуйидагиларни тушунтиришни лозим деб топади:

1.  Халқ таълими вазирлиги ва миллий телерадиокомпания таркибидаги телеканаллар ҳамкорликда видеодарсларни суратга олиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақдаги маълумотлар вазирлик ижтимоий тармоқлари ва ОАВларда берилиб борилди.

2.  Видеодарслар яқин кунлар ичида “Оилавий”, “Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб” ва “Ёшлар” телеканалларида ҳамда Халқ таълими вазирлиги расмий сайти (www.uzedu.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида (@uzedu) намойиш этилади. Яъни видеодарслар нафақат интернет тармоғида, балки телеканаллар орқали ҳам намойиш этилади.

3.  Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга алоҳида видеодарслар тайёрлаш ва уларни тарқатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган. Ҳудудларда видеодарс олишга ўқитувчиларни норози қилган ҳолда жалб қилиш ва турли ҳужжатларни тўлдиришни талаб қилишга қатъиян чек қўйиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

4. Шу билан бирга, агар юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар сиз билан содир бўлаётган бўлса ёки шу тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз содир этилаётган ҳудуд ва мактабни аниқ кўрсатган ҳолда Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси