Уй олиш учун 254 меҳнат мигранти “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтди

HI-TECH 19.03.2020, 18:05
Теглар: Уй-жой, Ўзбекистон,
475
Уй олиш учун 254 меҳнат мигранти “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтди

Президентимизнинг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан 3 минг 462 хонадон ажратилиши белгиланган. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кўра, турар жойга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари уй олиш учун “L​​abormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Labormigration.uz” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтган фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тавсия берилади. Меҳнат мигрантлари мазкур тавсия асосида вилоят, туман, шаҳар комиссияларига ариза топширади. 

Жорий йилнинг 18 март ҳолатига кўра, дастурий мажмуада рўйхатдан ўтган фуқаролар ҳудудлар кесимида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси – 11 та

2. Андижон вилояти – 19 та

3. Бухоро вилояти – 58 та

4. Жиззах вилояти – 6 та

5. Қашқадарё вилояти – 14 та

6. Навоий вилояти – 10 та

7. Наманган вилояти – 2 та

8. Самарқанд вилояти – 11 та

9. Сурхондарё вилояти – 16 та

10. Сирдарё вилояти – 7 та

11. Тошкент вилояти – 1 та

12. Фарғона вилояти – 7 та

13. Хоразм вилояти – 84 та

14. Тошкент шаҳри – 8 та

Жами: 254: 

Шарҳлар

“New York Times”​: америкалик журналистлар афсонавий йўлда Ўзбекистонни таърифлади

12.03.2020, 19:06

Американинг машҳур “New York Times” нашрида фотожурналист Тони Cэниcола ва Чарли Уайлдер муаллифлигида “Энг афсонавий йўлдаги 12 кун: Буюк Ипак йўли” номли мақола чоп этилди.Мақола...
Ўзбекистонда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари жорий қилинади

27.02.2020, 14:32

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартдарини...
1 январь: Истеъмолчилардан сув қарздорлигини ундириш МИБдан янги ташкилотга ўтказилади

27.11.2019, 17:27

 “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.Фармонга мувофиқ,...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° пасмурно
Валюта курси