HUMO хавфсизлик нуқтаи назаридан картани кассирга узатмаслик, терминалга ёки пинпадга тегмаслик имкониятини яратди

HI-TECH 19.03.2020, 16:25
591
HUMO хавфсизлик нуқтаи назаридан картани кассирга узатмаслик, терминалга ёки пинпадга тегмаслик имкониятини яратди

HUMO иккита йирик савдо-хизмат корхоналари тармоқларида пин-кодсиз транзакциялар лимитини 250 000 сўмгача оширди.

HUMO карталарининг эгалари Korzinka.uz ва Makro супермаркетлари тармоқларида жами 250 000 сўмга ча бўлган товарлар ҳақини PIN-кодни термаган ҳолда тўлашлари мумкин.

2020 йил 19 март, Тошкент – Ўзбекистонда COVID-19 вируси сабабли жорий этилган карантин тартиби муносабати билан HUMO тўловтизими Korzinka.uz ва Makro супермаркетлари тармоқларида HUMO карталари эгалари учун пин-кодсиз транзакциялар лимитини 250 000 сўмгача оширди. Бу вақтинчалик чорабўлиб, аҳоли кўплаб тўпланадиган жойларда HUMO карталари фойдаланувчилари терминал билан жисмоний контактни камайтириш мақсадларида қўлланилади.

"Биз карантин пайтида кундалик харидлар қиладиган мижозлар сони ошган Korzinka.uz ва Makro супермаркетлари тармоқларида пин-кодсиз транзакциялар лимитини вақтинча оширишга қарор қилдик. Картани кассирга узатмаслик, терминалга ёки пинпадга тегмаслик имконияти харидлар жараёнининг тезроқ ва хавфсизроқ кечишига ёрдам беради», – деб тушунтирди, МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

Бу вақтинчалик чора, кассаларда одамлар тўпланиб қолишини қисқартириш ва харидорларнинг кассадан ўтишини тезлаштириш имкониятни яратади. Korzinka.uz ва Makroдаги ушбу қулайлик чоралари мамлакатдаги умумий вазият нормаллашгунига қадар амал қилади. 

Аммо шуни эслатиб ўтамизки, мавжуд 50 000 сўм миқдоргача бўлган пин-кодсиз транзакциялар HUMOнинг бутун инфратузилмаси бўйича амал қилишда давом этади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси