Нидерландия соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни муҳокама қилиш пайтида ҳушидан кетди (Видео)

ДУНЁ 19.03.2020, 15:05
Теглар: Видео
1979
Нидерландия соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни муҳокама қилиш пайтида ҳушидан кетди (Видео)

Нидерландия соғлиқни сақлаш вазири Бруно Брюинс парламентда коронавирусни муҳокама қилиш пайтида ҳушидан кетди.

Мажлисдан олинган лавҳаларда парламент аъзоларидан бири савол бермоқчи бўлганида, гапиришдан тўхтаб қолгани, шу вақтда минбарда турган Брюинс ҳушини йўқотиб йиқилгани, уни ёнидаги парламент аъзолари ушлаб қолганини кўриш мумкин. Сўнг вазир ўзига келиб, сув ичган ва шундан кейин у мажлислар залидан олиб чиқиб кетилган.

Кейинроқ Брюинс ўзининг Twitter’ида қўллаб-қувватлашлар учун барчага миннатдорчилик бирдирган ва ҳушидан кетиши охирги ҳафталардаги қаттиқ ишлаш ва чарчоқ туфайли юз беганини билдирган.

«Ҳозир дам олиш, эртага эса ишга қайтиб коронавирусга қарши курашиш учун уйга кеяпман», — деб ёзган вазир.

Нидерландияда коронавирусдан дастлабки ўлим ҳолари 6 март куни қайд этилган. Шундан буён мамлакатда вирусдан умумий ҳисобда 58 киши вафот этди. Американинг Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Нидерландияда COVID-19 2 056 кишида аниқланган, икки киши расман тузалган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 18 мартда бутун дунёда коронавирус юқтирганлар сони 200 минг кишидан ошди. Касалликка чалиниш ҳолатларининг катта қисми, яъни 80 фоизи икки минтақада — Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасига тўғри келмоқда.

Шарҳлар

Вазир бир бемор вирусни 52 кишига, яна бири 46 кишига юқтирганини маълум қилди (Видео)

06.04.2020, 15:56

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг қайд этишича, бир бемор вируснинг 52 кишига, яна бири 46 кишига юқишига сабабчи бўлган. Бу ҳақда у«Ўзбекистон 24» каналида маълумот...
Самарқандда карантинга қарамай, ярим тунда “Хот–дог, ейман”, деб қарияни калтаклаган йигит видеокамерага тушиб қолди (Видео)

06.04.2020, 15:01

Карантин даври бўлишига қарамай, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, бемақсад кўчага чиқаётганлар ҳам орамизда талайгина. Самарқанд шаҳрида яшовчи 32 ёшли йигит тун ярмида...
Наманганда ЙПХ ходимларига бўйсунмай қочган ҳайдовчи қўлга олиниб, чора кўрилди (Видео)

04.04.2020, 14:12

Наманган шаҳрида ҳам махсус стикер ёки ваколатга эга бўлмай, ўзбошимчалик билан карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар учраб турибди.Рейд давомида “Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимлари талабига...
Самарқандда юк машинасини таксига айлантирган ҳайдовчи ушланди (Видео)

03.04.2020, 16:01

Хабарингиз бор, республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, вилоятлар ўртасидаги қатнов, хусусан, одам ташиш ҳайдовчиларга тақиқланган, аммо айрим уддабурон ҳайдовчилар бунинг ҳам йўлини топишибди. Самарқандда Тошкентдан...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° небольшой проливной дождь
Валюта курси