“Халқ назорати” портали ва мобил иловаси ишга тушади

HI-TECH 18.03.2020, 20:14
Теглар: илова,
612
“Халқ назорати” портали ва мобил иловаси ишга тушади

Тегишли қарор билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигида МЧЖ шаклидаги Рақамли ривожланиш департаменти ҳамда унинг тузилмасида тармоқ Лойиҳа офислари ташкил этилиб, уларнинг асосий вазифалари белгиланди, деб хабар берди Ҳуқуқий ахборот канали.

Шунга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ижро аппарати тузилмасига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ҳоким ўринбосари – Департамент раҳбари лавозими киритилди.

✅ Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишда давлат органлари ва ташкилотлари қуйидагиларга мажбур:

👉 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона технологик ечимлар, таснифлагичлар ва стандантлардан фойдаланиш;

👉 дастурий маҳсулотларни жорий этишда асосан лицензиялаш чекловларидан ҳоли ягона очиқ форматдаги электрон ҳужжатлардан фойдаланишни таъминлаш.

👉 2020 йил 1 майга қадар шаҳар инфратузилмасининг ҳолати, давлат хизматларининг сифати ва бошқа масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун “Халқ назорати” портали ва мобил иловаси ишга туширилади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси