my5
all

Нархларнинг оширилмаслиги бевосита назорат қилинмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 18.03.2020, 18:42
Теглар: нархлар, бозор, Департамент, солиқ
741
Нархларнинг оширилмаслиги бевосита назорат қилинмоқда

Карантин даврида осойишталикни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатъий назоратга олди. Бу ҳақда Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ДСБ Матбуот хизмати хабар берди.

Айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари ва ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини бошлаган фуқаролар томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик учун Департаментнинг шаҳар, туман бўлимлари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари ходимларидан иборат нархларнинг ўзгариши устидан назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди. 

Ҳозирда ҳудудларда аниқланган нархларнинг асоссиз оширилиши ҳолатлари ҳақида зудлик билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва вилоят давлат содиқ бошқармаси бошлиқларига ахборот берилмоқда. Уларнинг ҳар бири бўйича профилактик тадбирлар ўтказилади, дейилади хабарда. 

Шунингдек масъуллар агарда фуқароларда озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилишига доир маълумотлар бўлса Хоразм вилоят ДСБнинг (62) 223-10-10 “ишонч телефони” ва департаментнинг (62) 228-50-20 ёки қисқа 1198 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишини сўрайди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4