13

ССВ: Айни пайтда инфекционист ва вирусолог мутахассисларимиз етарли, волонтёрларга эҳтиёж йўқ

САЛОМАТЛИК 17.03.2020, 18:33
Теглар: коронавирус, Ўзбекистон, ССВ, #ваҳимасизкарантин
796
ССВ: Айни пайтда инфекционист ва вирусолог мутахассисларимиз етарли, волонтёрларга эҳтиёж йўқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирлари ҳамда тегишли идоралар вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида онлайн режимдаги брифинг ўтказилди.

Ушбу мулоқот ЎзРепорт телеканали орқали онлайн эфирга узатилди. Унда тадбирда бевосита иштирок этолмаган журналистлар ва ҳатто телетомошабинлар ҳам ўз саволлари билан қатнашиш имкониятига эга бўлишди. Хусусан брифингда бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ўйлантираётган коронавирус инфекцияси ва уни енгиш, таълим тизимидаги карантин билан боғлиқ масалаларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди. 

Брифингда Даракчи мухбири дезинфекция масаласида савол берди. Дезинфекция нима, бозорлар ва кўчаларда дезинфекциялаш тадбирлари ўтказиляптими? Бу ишлар қанчалик самара беради? Бугунги кунда инфекционист ва вирусолог мутахассислар етарлими? Бу саволларга қуйидагича жавоб берилди: 

"Айтилаётган вирус буюмлар, мебеллар ёки эшик тутқичарида мавжуд бўлиши мумкин. Яъни бемор шуларга теккан бўлса ва вирус сақланиб қолган бўлса, соғлом одам қўли билан ушласа ёки кир қўли ва буюмларини ювмасдан юзи, оғзига теккизса, унда касалланиб қолиши хавфи бор. Шунинг учун дезинфекциялашнинг аҳамияти жуда муҳим. Бу профилактика мақсадида амалга ошириладиган тадбир ҳисобланади. Унинг самарасига келадиган бўлсак, беморда, ёпиқ биноларда, уй шароитида ўтказиладиган дезинфекциянинг самараси жуда катта. 

Аммо кўчаларда очиқ атмосферада вирус узоқ яшамайди. Шунинг учун кўчада юрганда ундан ҳимояланишимиз ўзимизга боғлиқ. Профилактика, гигиена ва антисептика талабларига амал қилинса, карантин талаблари бузилмаса ҳар бир фуқаро ўзини ва оиласини вирусдан эҳтиёт қилиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича:«Ҳозирда Ўзбекистонда касаллик жуда кенг кўламда тарқалгани йўқ. Юртимизда бугунги кунда 70 минг нафарга яқин тиббиёт ходимлари бор». Шу сабабли коронавирусни назорат қилувчи мутахассисларимиз етарли, айни пайтда волонтёрларга эҳтиёж йўқ.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° небольшая облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11