Ангренда автомашина олиб қочувчилар ЙТҲга учрашди

ЖИНОЯТ 17.03.2020, 11:13
543
Ангренда автомашина олиб қочувчилар ЙТҲга учрашди

12 март куни соат 00:00 да, 19 ёшли Б.У.жиноий шериклари, 17 ёшли Д.П., 16 ёшли А.А. ва 15 ёшли А.Р. лар билан олдиндан жиноий тил бирктириб, Ангрен шаҳрида жойлашган автомашиналарни ювиш шахобчасига келиб, 50 ёшли Х.Ш., га тегишли “Nexia” русумли автомашинани олиб ыочишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.  Ҳодиса жойидан яширинган жиноятчилар Ангрен шаҳар Бирлик кўчасида Б.У. бошқарувни йўқотиб йўл чеккасида жойлашган деворга олиб бориб урган. Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекисон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Автомашина олиб қочувчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° пасмурно
Валюта курси