Ўзбекистонда ўтказиладиган барча спорт мусобақалари қолдирилди

СПОРТ 15.03.2020, 20:03
Теглар: коронавирус Ўзбекистон, коронавирус
653
Ўзбекистонда ўтказиладиган барча спорт мусобақалари қолдирилди

2020-йил 16-мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

"Вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган барча таълим муассасалари, жумладан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Республика Олимпия захиралари мактаб-интернатлари, Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб интернатлар, ИБЎСМлар, БЎСМларидаги пуллик ва бепул тўгараклар, шунингдек, ёпиқ сузиш ҳавзаларидаги барча тўгараклар номуайян муддатга таътилга чиқарилганини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

Шу билан бирга мамлакатимиз ҳудудида ўтказиладиган барча спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ҳамда бошқа ички мусобақалар ҳам номаълум муддатга қолдирилади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жинси, ёши ва ҳудуди маълум қилинди

07.04.2020, 17:15

ССВ Ўзбекистондаги ҳолат бўйича аниқ сатистикани ҳавола этди.Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.Беморларнинг ёши:0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);10-19 ёшгача –...
Ўзбекистонда коронавирус бўлган беморларнинг яна 5 нафари соғайди

05.04.2020, 17:33

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан яна 5 нафари буткул соғайди.  Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика...
COVID-19 коронавирусни ҳеч қандай аломатлар бўлмаган одамдан ҳам юқтириш мумкинми?

01.04.2020, 17:44

АОКАда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда фуқаролардан келган саволларга батафсил жавоб берилди. Айниқса Н. Отабеков COVID-19 турдаги коронавируснинг қандай...
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кореялик мутахассис юртимизда иш бошлади

30.03.2020, 18:16

Дунёда пандемия хуруж қилаётган айни пайтда дунё ва Корея Республикаси тажрибаси билан танишиш, мамлакатимизда қўлланилаётган коронавирусга қарши курашиш методологиясини ўрганиш мақсадида халқаро мутахассис, Корея Республикасининг...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси