13

ССВ: Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар белгиланди

САЛОМАТЛИК 15.03.2020, 16:59
Теглар: ССВ, коронавирус
1218
ССВ: Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар белгиланди

Бугун коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қатъий чоралар белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий хабар берди.

Жумладан, юртимиздаги барча мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий ўқув юртларига жорий йил 16 март кунидан бошлаб таътил берилади. 

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ҳам бекор қилинади. Оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча ўтказилмайди. Барча давлат ва нодавлат ташкилотларида мажлислар ўтказиш ҳам вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, эртадан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Юртимиз фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг мамлакатимизга кириши тақиқланади. Чет давлатлардаги ўзбекистонликларнинг қайтиши учун шарт-шароитлар яратилади.

Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинган. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган.

Шунингдек, карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима уйғотадиган хабарлар тарқатган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган эди.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.
 

Шарҳлар

ССВ: “Ҳозирча Ўзбекистоннинг коронавирусдан хавотирланишига асос йўқ!”

24.01.2020, 08:43

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан бугунги кунда долзарб бўлиб турган коронавирус касаллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Унда мутахассислар томонидан Хитой Халқ Республикаси Ухан...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11