my5
25

Коронавирус сабаб Суперлига ўйинлари тўхтатилиши мумкин

СПОРТ 15.03.2020, 16:25
Теглар: суперлига, коронавирус
833
Коронавирус сабаб Суперлига ўйинлари тўхтатилиши мумкин

COVID-19 вируси Ўзбекистонга кириб келгани расман тасдиқлангани ҳақида хабар  ва бемор билан мулоқотда бўлганлар назоратга олингани ҳақида ахборот берган эдик. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Орипов бошчилигида коронавирусга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ҳукумат раҳбари катта эҳтимол билан Ўзбекистон футбол чемпионати ҳам коронавирус сабаб тўхтатилиши мумкинлигини қайд этиб ўтди.. 

Бугун, 15 март куни футбол бўйича Ўзбекистон суперлигаси 3-туридан ўрин олган сўнгги 2 та учрашув бўлиб ўтади. 

Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар бутун дунёда 157 457 киши коронавирусни юқтириб олган. 5845 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 75 953 киши буткул соғайиб кетган. 

Ҳозирча Ўзбекистонда бир нафар инсон коронавирус юқтириб олгани расман тасдиқланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10207.69
USD -2.7
11896.04
EUR 229.65
142.37
RUB 0.26