Муниса Ризаевани товламачиликда айблашди

МАДАНИЯТ 13.03.2020, 18:21
Теглар: Муниса Ризаева
3246
Муниса Ризаевани товламачиликда айблашди

Муниса Ризаева ўз инстаграмдаги саҳифасида видеомурожаат жойлаштирди. Унда хонанда мухлислари уни товламачиликда айблашаётганлигини айтмоқда. Бу ҳақда ҳонанданинг интаграм саҳифасига илова қилиб Аниқ.уз хабар берди.

Хонанда ва унинг админстратори тайёрлаган мурожаатда айтилишича, жорий йилнинг 8 март санасида Москва шаҳрида Мунисанинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтиши керак эди. Аммо техник сабабларга кўра, концерт кейинги кунларга қолдирилди. Айнан шу ҳолат мухлислар билан хонанда ўртасида тушунмовчилик келиб чиқишига сабаб бўлган.

Хонанда админстратори концерт куни маълум бўлгач, бу ҳақда реклама қилинганлиги, аммо концерт бўлиб ўтиши учун ҳеч кимдан ҳеч қандай пул маблағини олмаганликлари, хонандани ноҳақ айблаётганликлари, концерт учун пул тўлаган ҳар бир мухлисга 12 март кунидан бошлаб пуллари қайтарилишини маълум қилган. 

Муниса ўзи ҳам концерт ташкилотчилари олдида жабрланувчи бўлиб қолаётгани, уни товламачиликда асоссиз айблашаётганини айтмоқда.

Шарҳлар

​Муниса Ризаева 700 доллар муҳокамаларига жавоб берди

30.09.2019, 18:41

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram’даги саҳифасида тўй ва маросимлардаги «бирров» хизмати нархи муҳокамаларга сабаб бўлгани учун ушбу фикрларга ўзининг муносабатини билдириб ўтди.Муниса Ризаеванинг таъкидлашича, у...
Муниса Ризаева туғилган кунини нишонлади (видео)

23.10.2018, 09:50

Ўзбек эстрадаси юлдузи Муниса Ризаева туғилган кунини нишонлади.Ўзининг доимий хит тароналари ва бетакрор клиплари билан ажралиб турадиган хонанда 32 ёшни қаршилади. Хонандани мухлислари ва дўстлари...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
​Муниса Ризаеванинг “Сенсиз” кечасидан лавҳа... (видео)

15.05.2018, 14:13

Куни кеча Муниса Ризаеванинг “Сенсиз” номли навбатдаги альбом тақдимоти бўлиб ўтди... Пойтахтнинг кўркам ресторанларининг бирида ўтган кечада, хонанданинг ҳамкасблари ва яқинлари иштирок этди. Янги қўшиқларини...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси