my5
25

Ўзбекистонлик таниқли актёр Россияда «Йил одами» сифатида эътироф этилди

МАДАНИЯТ 13.03.2020, 12:39
1732
Ўзбекистонлик таниқли актёр Россияда «Йил одами» сифатида эътироф этилди

"Севишганлар", "Икки солдат ҳақида қисса", "Жангга фақат қариялар боради", "Бомба", "Яратганга шукур", "Сўқирлар" сингари фильм ҳамда сериаллардаги ижролари орқали танилган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Рустам Сагдуллаев Россия Федерациясида "Йил одами" дея эътироф этилди. 

Нафақат Ўзбекистон, балки ўнлаб мамлакатларда ҳам ўз мухлисларига эга актёр ва режиссёрга мукофот Гитлерчилар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Москва шаҳрида ўтказилган «Йил одами—2020» тақдимот маросимида топширилди.

«Қарийб 30 йилдирки, россиялик режиссёрлар билан ҳамкорликда ишлаб келаман. Бундан ташқари, 1996 йилдан буён Россияда ўтказиладиган нуфузли кино фестивалларда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашаман. Мухлисларим орасида россияликлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Улар кўпроқ «Жангга фақат қариялар боради» фильмидаги Ромео образим орқали танишади.

Шу пайтга қадар Россия ҳукумати томонидан бир қанча мукофотларга лойиқ кўрилгандим. «Йил одами» сифатида эътироф этишгани эса кутилмаган ва унутилмас янгилик бўлди.

Ўзбек актёри эканлигимдан доимо фахрланаман. Бу совринни мен орқали Ўзбекистонга беришгани учун чексиз миннатдорман. Мазкур мукофот биргина меники эмас, бутун халқимиз, санъат шинавандалари ва ҳамкасбларимники ҳамдир», — деди Рустам Сагдуллаев.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10207.69
USD -2.7
11896.04
EUR 229.65
142.37
RUB 0.26