my5
25

Шавкат Мирзиёев Хивадаги Президент мактабини бориб кўрди (фото)

СИЁСАТ 13.03.2020, 08:27
1094
Шавкат Мирзиёев Хивадаги Президент мактабини бориб кўрди (фото)

Хива шаҳридаги Президент мактабида стандартлар асосида энг замонавий шароит яратилган. Жорий ўқув йилида 5-10 синфларга жами 144 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинган. Уларга дарс бериш учун 9 нафар хорижлик мутахассис, 21 нафар тажрибали ўқитувчиларимиз жалб қилинган. 

Давлатимиз раҳбари мактабда яратилган шароитларни кўздан кечирди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

- Биз жуда катта марра олганмиз. Уларга эришишда сизлардай ёшларга ишонамиз ва суянамиз. Мураккаб синовлардан ўтиб, бу мактабга кириб, катта йўлга қадам қўйдингиз. Бу ерда зўрларнинг зўри ўқийди. Сизни шундай тарбиялагани учун ота-оналарингизга мендан раҳмат айтинглар. Бу аввало уларнинг, улар билан бирга менинг ҳам бахтим, бутун миллатимизнинг бахти, - деган суҳбат давомида Президент.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10207.69
USD -2.7
11896.04
EUR 229.65
142.37
RUB 0.26