my5
25

Яна икки ўзбек боксчиси лицензион турнир финалига чиқди

СПОРТ 11.03.2020, 15:49
953
Яна икки ўзбек боксчиси лицензион турнир финалига чиқди

Токио олимпиадасига йўлланма берувчи ҳаваскор бокс бўйича саралаш турнирида барча финалчилар номи маълум бўлди.

Кечки дастурда бўлиб ўтган ярим финал жангларида Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) қозоғистонлик Серик Темиржановни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, +91 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов эса ҳиндистонлик Кумар Сатишдан устун келди ва ўзбекистонлик боксчилар ичида учинчи бўлиб финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун финал жанглари ва олимпиада йўлланмаси учун қўшимча квоталар ўйналади. Уч нафар боксчи олтин медал учун рингга чиқса, Турсуной Раҳимова йўлланма учун ўтиш баҳсида иштирок этади:

-51 кг: Турсуной Раҳимова – Ютумас Житпонг (Таиланд) (14:00)

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Моҳамм Алвади (Иордания) (- 20:45дан сўнг)

-63 кг: Элнур Абдураимов – Закир Сафиулин (Қозоғистон) (21:00дан сўнг)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Юстис Хуни (Австралия) (22:15дан сўнг).

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10207.69
USD -2.7
11896.04
EUR 229.65
142.37
RUB 0.26