Маданият вазирлиги аёллар қамоқхонасида байрам тадбирини ташкил этди

ЖАМИЯТ 07.03.2020, 21:47
Теглар: Фото
1702
Маданият вазирлиги аёллар қамоқхонасида байрам тадбирини ташкил этди

Бугун Маданият вазирлиги томонидан 8 март  - Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан Тошкент вилояти, Зангиота тумани 21-сонли аёллар умумий тартибдаги колониясида байрам тадбири ташкил этилди.

Ушбу байрам тадбири ўз жазо муддатини ўтаётган аёлларга байрамона завқ улашиш, қалбларида эртанги кунга умид уйғотиш, келгуси ҳаётларини эзгу амаллар билан давом эттиришга руҳлантириш мақсадида ташкил этилди. Ўзбек Миллий академик драма театрининг “Қирмизи олма” спектакли намойиши, эл севган актёрларнинг маҳоратли ижролари аёлларга манзур бўлгани уларнинг  олқишларидан яққол сезилиб турди.  Маҳкумаларни табриклаш учун сўзга чиққан Маданият вазири Озодбек Назарбеков жумладан шундай деди: 

– Сизнинг ўрнингиз оилада, фарзандларингиз ёнида, бу жойдан кетгач, ҳеч қачон қайтгулик қилмасин, ҳамиша эзгу мақсадлар ва орзулар билан яшанг. Хабарингиз бор, кеча президентимиз 83 нафар аёлга амнистия эълон қилдилар. Ҳеч қачон умидингизни узманг. Байрамларни бундан кейин фақат ўз уйингизда, оилангиз бағрида нишонлаш насиб этсин. Байрамингиз муборак бўлсин! 

Маданият вазири аёлларни табриклар экан уларга имкон қадар ҳар байрамда уларга концерт-тадбирлар ташкиллаштиришга сўз берди. 

- Қайси санъаткор билан учрашиш, қайси спектаклни томоша қилиш истагингиз бўлса, бемалол айтишингиз мумкин. Байрамларда уларни таклиф этишга тайёрмиз, - деди Маданият вазири Озодбек Назарбеков. 

Спектаклдан сўнг, хонанда Феруза Жуманиёзова ўзининг шўх қўшиқлари билан маҳкумаларнинг кўнглини  шод этди.

Шарҳлар

Самарқанддаги “BestTravel” сайёҳлик компанияси Дубайдаги ватандошларимизга беғараз ёрдам кўрсатмоқда (Фото)

03.04.2020, 16:44

Самарқанддаги "BestTravel" сайёҳлик компанияси жамоаси ҳамда волонтёрлар билан ҳамкорликда ҳозирги пайтда юзага келган вазият туфайли Дубайдан ўз ватанига қайтиб кела олмаган Ўзбекистон фуқароларига 10 кун...
14 кунлик тиббий кузатувда бўлган 250 нафар юртдошларимизда Коронавирус аниқланмади, уларга уйларига қайтишга рухсат берилди

03.04.2020, 15:43

COVID-19 Коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилмоқда. Хусусан, “УФА-Андижон” 372-сонли поездида Россиянинг Москва, Оренбург, Санкт-Петербург ва...
“Махсустранс”нинг 574 та чиқинди йиғиш майдонлари ва 435 та махсус техникалари кунлик равишда дезинфекция қилинмоқда (Фоторепортаж)

23.03.2020, 14:31

Маълумки, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинганлиги ва бунга кўра барча давлат ва жамоат жойларида санитар-гигиеник қоидаларга амал қилиш чоралари амалга...
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчиларга ниқоб тарқатмоқда

23.03.2020, 14:00

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан хавфсизлик учун ниқоб тақмай ҳаракатланган ҳайдовчиларни огоҳлантириб, уларга ниқоб тарқатмоқда. 
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° небольшой проливной дождь
Валюта курси