my5

Шуҳрат Абдурахмоновга Отабек Умаров раҳбар бўлди

СПОРТ 05.03.2020, 18:30
3955
Шуҳрат Абдурахмоновга Отабек Умаров раҳбар бўлди

Бугун, 5 март куни Андижон вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов раислик қилган йиғилишда кун тартибидаги 3 та масала — Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлимининг рахбари ва ижрочи директорни сайлаш, Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлимининг янги таркибини тасдиқлаш ҳамда вилоятда аралаш жанг санъатлари спорт турининг оммавийлигини ошириш масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди

Конференцияда раислик қилувчи Ўткирбек Тошпўлатов томонидан Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлими раҳбари лавозимига, вилоятда спорт тараққиётига жуда катта ҳисса қўшиб келаётган, вилояти ҳокими Абдурахмонов Шуҳратбек Қўшақбоевични номзодини овозга қўйди.

Абдурахмонов Шуҳратбек Қўшақбоевични номзоди делегатлар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан маъқулланиб, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлими раҳбари лавозимига сайланди.

Ассоциацияга ижро директор этиб, Тўйчиев Нозимжон ҳамда Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлимининг янги таркиби конфиренция иштирокчилари томонидан бир овоздан тасдиқланди. 

Шунингдек,  вилоят ҳокими Абдурахмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич жорий йилнинг 13-16 март кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон чемпионатида муносиб иштирок этиб вилоят шарафини ҳимоя қилишда спортчиларга омад ва зафарлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 23 октябрда Ўзбекистонда янги — аралаш жанг санъати федерацияси ташкил қилиниб, унга Отабек Умаров президент этиб тайинланган эди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37