my5
all

ХОҚ коронавирус хавф солаётган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўйича расмий баёнот билан чиқди

СПОРТ 05.03.2020, 07:43
954
ХОҚ коронавирус хавф солаётган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўйича расмий баёнот билан чиқди

Хабарингиз бор, Хитой давлатида тарқала бошлаган коронавируснинг янги COVID-19 тури айни кунларда бутун дунё бўйлаб катта хавфни келтириб чиқармоқда. Бунинг ортидан бир қанча халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши ортга сурилмоқда. Айримлари эса бутунлай бекор қилинди.

Ўз навбатида бу ҳолат ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа Олимпия ўйинларининг ўтказилишини ҳам сўроқ остида қолдирмоқда эди. Аммо, Халқаро Олимпия қўмитаси кеча расмий баёнот билан чиқиб, Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинлари ўз белгиланган санасида бўлиб ўтишини маълум қилди, дея хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Халқаро олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси томонидан коронавирус ва унинг янги тури хавфи борасидаги муҳокамаларидан сўнг мусобақалар ўз вақтида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарорда таъкидланишича, барча спортчилар тўрт йилликнинг энг йирик турнири учун тайёргарликни давом эттиришлари мумкин.

ХОҚ ушбу қарорни маъқуллашда коронавирус туфайли ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилмаслиги борасидаги тахминлар пайдо бўлганидан сўнг қабул қилишга мажбур бўлган.

Япония расмийлари бир неча бор Олимпиада учун бирон-бир хавф йўқлигини айтишган. Кунчиқар юртда ушбу мусобақаларга тайёргарлик учун 12 миллиард доллардан кўп маблағ сарфлангани айтилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси