my5
all

Миржалол Қосимов ёшларга мастер-класс ўтди

СПОРТ 04.03.2020, 15:47
493
Миржалол Қосимов ёшларга мастер-класс ўтди

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спорт ўйинлари факультети “Футбол назарияси ва услубияти” кафедраси билан ҳамкорликда 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони ва унда белгилаб берилган мақсад-вазифаларнинг ижросига бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда ўзбек футболи равнақига ўзларининг муносиб улушини қўшган ва ҳозирда ҳам қўшиб келаётган футболчи ва тренерлар иштирок этишди. Семинарда мамлакатимизнинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиларидан бири, айни пайтда Олмалиқнинг АГМК жамоасида бош мураббий лавозимида фаолият олиб бораётган Миржалол Қосимов ёшлар билан ўз ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашди. Шунингдек, футболимиз афсонасидан РИОЗМИнинг умидли ёшларига совғалар тақдим этилди.

Семинар давомида катта футболга айнан шу маскан орқали кириб келишган таниқли футболчилар, жумладан Руслан Мелзиддинов, Азиз Ибрагимов, Жавоҳир Сиддиқов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Шавкат Саломов каби чарм тўп усталари ёшларга мастер-класс ўтишди. Қолаверса, улар РИОЗМИ тарбияланувчиларига керакли маслаҳатлар бериб, ўз билим ва тажрибаларини ўртоқлашди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси