Озодбек Назарбеков Ўзбекистондан ўғирланган санъат асарларини қайтаришни бошлади

МАДАНИЯТ 04.03.2020, 12:15
852
Озодбек Назарбеков Ўзбекистондан ўғирланган санъат асарларини қайтаришни бошлади

 Маданият вазирлиги 1991 йилдан то шу кунга қадар мамлакатимиздан  ўғирлаб кетилган санъат асарлари ва меъморий обидалар парчаларини мамлакатга қайтариб олиш жараëнини бошлади. Бу ҳақда Миллий матбуот маркази хабар бермоқда.

Асарларни қайтариш энг аввало Фарғона вилоят Ўлкашунослик музейидан ўғирланиб Лондонда ким ошди савдосига қўйилган рассом Александр Волков асаридан бошланаган. Александр Волков мазкур асарни 1932 йилда яратган ва “Жўхоризор шовқини” деб номлаган. Асар Лондондаги МакДугаллс аукционига қўйилган бўлган. Айтилишича, Ўзбекистон давлат музейидан ўғирланиб АҚШда савдога қўйилган XIX-XX асрларга тегишли сўзанани ҳам қайтариш жараëни бошланган. Бу сўзана алмаштириб қўйилган бўлган. Ўғирланган санъат асарларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича ҳаракатлар Озодбек Назарбеков вазир бўлганидан сўнг бошланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси