my5

Бадиий гимнастикачиларимиз халқаро турнирдан медаллар билан қайтди

СПОРТ 04.03.2020, 10:55
839
Бадиий гимнастикачиларимиз халқаро турнирдан медаллар билан қайтди

Эстониянинг Тарту университети спорт базасида бадиий гимнастика бўйича “Miss Valentine” Гран-при мусобақаси ўтказилди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабр берди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси қизлари – Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Камола Эрназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоева ва Софиябону Қосимовалар тренер Екатерина Пирожкова раҳбарлигида иштирок этиб, гуруҳ машқларининг уч йўналишида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

Дастлаб, вакилаларимиз кўпкураш йўналишида барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда мусобақанинг энг юқори поғонасини забт этишди.

Кўпкураш йўналишида:

1. Ўзбекистон – 58,600
2. Россия – 58,350
3. Туркия – 54,050.

Гимнастикачи қизларимиз 5 та тўп билан жамоавий машқлар йўналишида россияликлардан кейин иккинчи бўлишди.

5 та тўп билан жамоавий машқлар йўналишида:

1. Россия – 30,250
2. Ўзбекистон – 29,300
3. Туркия – 28,350.

Терма жамоамиз аъзолари кейинги йўналиш – 3 ҳалқа билан жуфтликда ишлаш бўйича ўтказилган баҳсларда ҳам иккинчи натижани қайд этишди: 

1. Россия – 30,150
2. Ўзбекистон – 29,300
3. Канада – 27,200.

Маълумот учун, Эстонияда ўтказилган ушбу турнир биринчи бор олий тоифали мусобақа сифатида ташкил этилиб, унда дунёнинг энг етакчи гимнастикачилари иштирок этишди. Улар орасида Олимпиада совриндорлари ва бир қатор халқаро мусобақаларнинг кўпкарра ғолиблари ҳам бор эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37