my5
all

"Реал" Мадрид Ўзбекистонда 2 та спорт мактабини очади

СПОРТ 04.03.2020, 08:54
818
"Реал" Мадрид Ўзбекистонда 2 та спорт мактабини очади

Испаниянинг "Реал" Мадрид футбол клуби жамғармаси 2020 йил сентябрда Тошкент ва Самарқандда 2 та хусусий спорт мактабини очади.

27 февраль куни "Реал" жамғармаси вице-президенти Энрике Санчес, "Реал" элчиси Сантяго Солари "Сантяго Бернабеу"да Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев ва El Golazo МЧЖ бош директори Зокиржон Холиқов билан учрашган .

Хабарга кўра, мактаб очиш ҳақидаги шартнома имзоланган. Келишувга кўра, спорт мактаблари Самарқанддаги 59 ва Тошкентдаги 281-мактабларда ташкил этилади. Ҳозирча бу мактабларга 300 ўқувчини қамраб олиш кўзда тутилган.

Бу спорт мактабларида ўқувчилар ва мураббийларга ўқув қўлланмалари берилади, тажриба оширишлари учун стажировкалар ташкил қилинади. Хорижий мураббийлар ва ўйинчилар болалар учун мастер-класслар ўтади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси