my5
all

Ҳеч ким яшамайдиган уйга уй тўлови тўланадими?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.03.2020, 17:16
3975
Ҳеч ким яшамайдиган уйга уй тўлови тўланадими?

— Бир хонали квартира сотиб олгандим. Ҳеч ким яшамаса-да, уй тўлови тўлашга мажбурманми? Агар шундай бўлса, нимага асосан? 

Ф. Хандамова, Тошкент вилояти

Умаржон МАМАРОЗИҚОВ, “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУК фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи: 

— Уй-жой кодексининг 8-моддасида сотиб олин­ган уйлар Хусу­сий уй-жой фондига киради, деб белгиланган.

Уйнинг олди­-сотди шартномаси ёзма шаклда, тарафлар имзолагандан кейин, ҳамда у нотариал тасдиқланган пайтдан бошлаб, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келади (14-модда).

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчисининг улуши, шу уйнинг умумий майдонидаги унга қарашли жой майдони улушига мос бўлади (125-модда).

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси уни сақлаш, шунингдек, шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни уйнинг умумий майдонидаги ўзига қарашли жой майдонига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади (126-модда).

Ушбу кодекснинг 132-моддасида:

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзига қарашли турар жойни ўз ҳисобидан тегишли техник ва санитария ҳолатида сақлайди. Шунингдек, кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олади.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий харажатларни, қоида тариқасида, мажбурий бадаллар шаклида, биргаликда зиммаларига оладилар. Бу бадаллар кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш, уни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш харажатларининг ўрнини қоплаши керак.

Мулкдорнинг кўп квартирали уйдаги ўзига қарашли турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланмаслиги, ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши, уни кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод қилмайди, деб белгилаб қўйилган.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49