Лалми ва оби ерга ҳар йили тўлов тўланадими?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.03.2020, 16:46
1166
Лалми ва оби ерга ҳар йили тўлов тўланадими?

— Деҳқон хўжалиги асосида 35 сотих еримиз бор. Шундан 12 сотих лалми ер, 23 сотих оби ер. Ерни отамнинг номидан укамнинг номига ўтказиш учун туман фермерлар уюшмасига борганимда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, лалми ва оби ерга 223 минг сўмдан тўлашим кераклигини айтишди. Тўловни ҳар йили тўлашим керак  экан. Солиқ ҳам тўланадими?

Мансур Раҳматов, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани

Зафар РАҲИМЖОНОВ, Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори:

— Янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодексининг 418, 433-моддаларига мувофиқ, эгалигида ва фойдаланишида уй-жой, дала ҳовли иморатлари ва ер участкалари мавжуд бўлган жисмоний шахслар, шунинг­дек, юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалик­лари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларини тўловчилар деб эъти­роф этилади.

Бунда, 

► Мол-мулк солиғи мулк­нинг кадастр қийматига нисбатан, мулк майдони 200 кв.метргача бўлганда, 0,2 фоиз, 200 кв.метрдан ошганда, 0,25 фоиз ставкада;

► Ер солиғи ставкалари 1 кв.м. учун мутлақ миқдорларда белгиланади. 

Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори, ер участкасининг жойлашган ҳудуди, шунингдек, лалми ёки сувлилигидан келиб чиқиб, "Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни билан белгиланади.

Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан, юри­дик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол, ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида солиқ тўлайди. Бунда, деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахс­лар эса ихтиёрий асосда тўлайди.

Белгиланган миқдордаги солиқнинг тўланиши, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва жисмоний шахснинг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда 1 йил деб ҳисобга олинади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшой проливной дождь
Валюта курси