my5
25

Фаолиятда иштирок этмаётган таъсисчини жамият таъсисчилари рўйхатидан чиқарса бўладими?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.03.2020, 16:36
3167
Фаолиятда иштирок этмаётган таъсисчини жамият таъсисчилари рўйхатидан чиқарса бўладими?

— Бундан бир неча йиллар илгари бир неча киши биргалашиб масъулияти чекланган жамияти тузган эдик. МЧЖ айни пайтда, турли соҳаларда ишлаб, ўз фаолиятини кенгайтириб келмоқда. Таъсисчиларимиздан бири анча вақтдан бери жамиятнинг бирор фаолиятига аралашмай, умумий йиғилишларда ҳам қатнашмайди. Жамият низоми ва таъсис шартномасида жамиятга оид барча масалалар таъсисчиларнинг 100 фоизлик овози билан ҳал қилиниши кўзда тутилган. Шу ҳолатда, қандай йўл тутиш мумкин? Фаолиятда иштирок этмаётган таъсисчини жамият таъсисчилари рўйхатидан чиқарса бўладими?

Н.Нозимов, Бухоро вилояти

Азиз САФАРОВ, Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси:

— Ўзбекистон Рес­публикаси “Масъулия­ти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”­ги Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган, ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарорининг 19-бандида жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги, судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлашлари лозимлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолатда, сиз иқтисодий судга жамият фаолиятида иштирок этмаётган таъсисчини жамият иштирокчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10207.69
USD -2.7
11896.04
EUR 229.65
142.37
RUB 0.26