my5

Ўзбекистонлик яна бир боксчи ТОП-15 дан ўрин олди

СПОРТ 02.03.2020, 12:41
1376
Ўзбекистонлик яна бир боксчи ТОП-15  дан ўрин олди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг февраль ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, рейтингда супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (5-0, 5 КО) бу сафар ўтган ойдагига нисбатан бир поғона юқорилади ва 2-ўринга жойлашди. Бу орқали Исроил WBA йўналишининг иккинчи даражали жаҳон чемпионлик камари (Regular) учун биринчи рақамли даъвогарга айланди. У бугун тонгда Чарли Наваррони (29-10, 22 КО) мағлуб этиб, бундай номга эга чиққанди.

Рейтингдан бу сафар илк марта ярим оғир (-79,38 кг) вазн тоифаси вакили Рустам Тўлаганов (3-0, 1 КО) пайдо бўлди. Польшалик Норберт Дабровскини мағлуб этган Рустам 15-ўринни банд этиб турибди.

Рейтингда ўзбекистонликлар учун бошқа ўзгаришлар кузатилмаган. Даниэл Романни (27-3-1, 10 КО) мағлубиятга учратган Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) худи ўтган ойдаги каби ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида чемпионлар қаторида эътироф этилмоқда.

Супер енгил вазн тоифаси вакиллари Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) ва Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) эса ўтган ойда бўлгани каби ўз ўринларини сақлаб қолган. Эргашев 6, Ғиёсов 7-ўринда бормоқда. Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида WBA Continental Americas чемпионлик камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) ҳам ўз ўрнини сақлаб қолган ҳолда 15-ўринда қайд қилинган.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° небольшая облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37