my5
all

Италияда уч футболчи коронавирусни юқтириб олди. 40дан ортиқ ўйин қолдирилди

СПОРТ 01.03.2020, 17:52
Теглар: футбол, коронавирйс, Италия
802
Италияда уч футболчи коронавирусни юқтириб олди. 40дан ортиқ ўйин қолдирилди

Италия маҳаллий футбол чемпионати учинчи дивизионида иштирок этадиган “Пьянезе” жамоасининг уч нафар аъзоси ва бир нафар ходимга коронавирус ташхиси қўйилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу дунё спортида жамоа ўз таркибида касалликка чалинганлар борлигини расман эълон қилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат.

“Айни пайтда ўтган дам олиш кунлари сафарда бўлган барча ўйинчилар, техник ходимлар ва менежерлар ўз уйларида 15 кунлик ишончли карантинда сақланмоқда”, — дейилади расмий хабарда.

Ушбу клуб С сериянинг “А” гуруҳида айни пайтда 24 очко билан 19-ўринда кетмоқда.

Профессионал футболчилар орасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат ҳам “Пьянезе” номи билан боғлиқ. Унинг вакили 27 февралда мазкур касалликни юқтириб олгани маълум бўлганди. Унинг исми-шариф ошкор этилмаяпти.

La Nazione манбаси хабарига кўра, 22 ёшли спортчи ҳатто ўтган ҳафта, 23 февраль кунидаёқ тоби йўқлигидан шикоят қилган ва шу туфайли жамоаси ўйинини ўтказиб юборган экан.

У ўшанда ўзини лоҳас ҳис қилиб, ҳарорати кўтарилган эди. Коронавирус бўйича ўтказилган тест эса ижобий натижа бергани учун у зудлик билан шифохонага ётқизилиб, изоляция қилинди. Қайд этилишича, айни пайтда бу атлетнинг аҳволи қониқарли даражада.

Орадан бироз ўтиб италиялик мураббий Жузеппе Саннино жамиятдан ажратилгани маълум қилинди. У Будапештнинг “Гонведом” клуби билан ишлар эди. Гарчи кейинчалик унда коронавирус белгилари аниқланмаган бўлса-да, мутахассис карантинда қолдирилган.

Шундан сўнг у ёрдамчиси Алессандро Ресенти билан Италияга қайтиб кетган. Аэропортдаги текширувларда ҳам Жузеппеда бундай касаллик аломатлари йўқлиги маълум бўлган.

Албатта, шу каби ҳолатлар итальян футболига таъсир этмасдан қолмади. Қуйи дивизионларда 40дан ортиқ матчлар бекор қилинди, А сериядаги “Интер” – “Сампдория”, “Аталанта” – “Сассуоло”, “Верона” – “Кальяри” и “Торино” – “Парма” беллашувлари бошқа кунга кўчирилди, ўйинлар, жумладан, олтин медаль учун кураш тақдирида катта роль ўйнайдиган “Ювентус”-“Интер” баҳси ҳам бўш трибуналарда ўтказилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси