my5

«Пахтакор» ва давлатга тегишли яна 4та футбол клуби сотувга қўйилади, битта клуб тугатилади

СПОРТ 29.02.2020, 12:25
1912
«Пахтакор» ва давлатга тегишли яна 4та футбол клуби сотувга қўйилади, битта клуб тугатилади

Давлат улуши бор Ўзбекистондаги олтита футбол клуби сотувга қўйилади. GoSport.uz манбаси хабарига кўра ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори имзоланиши кутилмоқда.

Иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан қисқартириш, давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотиш орқали хусусий сектор ривожланиши учун шароит яратиш мақсадида чиқарилаётган қарор лойиҳасида Ўзбекистондаги олтита футбол клублари номи ҳам санаб ўтилган.

Қарорга кўра, Термизнинг «Сурхон» ва «Бухоро» клублари 100 фоиз акцияси сотувга қўйилган бўлса, «Пахтакор» клубининг Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли 20 фоиз, «Динамо» клубининг Самарқанд ҳокимлигига тегишли 7,1 фоиз ва «Нефтчи» клубининг Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тегишли 3 фоиз акциялари ҳам сотув учун қўйилади. Сирдарёнинг «Гулистон» клуби (30 фоиз акцияси вилоят ҳокимлигига тегишли) эса банкротлик тамойили асосида тугатилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37