my5
all

Жиззахда мактаб ўқувчиларининг сочи чизғич билан ўлчаб чиқилди (Фото)

ЖАМИЯТ 28.02.2020, 14:47
Теглар: Фото
1696
Жиззахда мактаб ўқувчиларининг сочи чизғич билан ўлчаб чиқилди (Фото)

Жиззах шаҳридаги 24-мактаб телеграм каналида ўқитувчилар ўқувчиларнинг сочини чизғич билан ўлчашаётгани расмлари эълон қилинди. Бу ҳақда блогер Нозим Сафари хабар қилган.

Сочи меъёрдан ортган ўқувчилар доскага чиқарилиб, барчанинг олдида изза қилинган, мактаб маъмурлари улар билан тушунтириш ишлари олиб борган. 

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилганидан сўнг юз берди.

Таклиф этилаётган таҳрирга кўра, нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига таълим олувчиларнинг кийимига:

турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига хос бўлган ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юришга йўл қўймаслик;

ўғил бола таълим олувчиларнинг ташкилотга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўялган ҳолда келишларига;

қиз бола таълим олувчиларнинг ташкилотга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўймасликка оид қоида киритилмоқда.


 

Шарҳлар

Сирдарёдан махсус репортаж: Халқ артистлари халқ хизматига келди… (Фото)

23.05.2020, 12:43

Бугун кўнгилларни обод қиламан деган ҳар кимнинг йўли Сирдарё вилоятига туташиши аниқ. Техноген офат чин маънода бутун миллатни оёққа турғизди, бир тан-у бир жон бўлишга...
Президент Сардобада: 1480 хонадондан иборат 37 та уйнинг пойдеворига тамал тоши қўйилди (фото ва видео)

15.05.2020, 14:27

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига келди.Маълумки, жорий йил 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги...
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари сирдарёликларга ёрдам беришни бошлади (Фото)

05.05.2020, 12:22

3 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округдан 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда 20 га яқин ҳарбий ва махсус техника Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида содир...
Қашқадарёда фотоқопқонга тушган қор қоплонининг суратлари эълон қилинди

29.04.2020, 12:46

Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонасига  ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплонининг ноёб кадрлари тушиб қолди.Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси