my5
all

Токио-2020 олимпиада ўйинларида спортчиларимиз вазир билан 24/7 режимида онлайн алоқада бўлишади

СПОРТ 26.02.2020, 20:25
674
Токио-2020 олимпиада ўйинларида спортчиларимиз вазир билан 24/7 режимида онлайн алоқада бўлишади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Tokyo 2020 мобил иловаси яратилди ва ишга туширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди

Ушбу мобил иловани яратишдан кўзланган мақсад – спортчи, тренер ва вазир ўртасида тўғридан-тўғри онлайн мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида, тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат.

Tokyo 2020 мобил иловасига дастлабки босқичда Токио-2020 олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритган ҳамда олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш имконияти юқори бўлган спортчилар ва уларнинг тренерлари уланишлари мумкин. Улар 24/7 режимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Мавзурович Шоабдурахмоновга ўзларини қийнаётган савол, муаммо ёки таклифлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керак, у ёки бу спортчи томонидан йўлланган савол, таклиф, мурожаат ёки шикоятни бир вақтда ўша спортчининг ўзи билан бирга Жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамда МОҚ президенти, яъни фақат уч кишигина кўриши мумкин. Мобил иловани юклаб олган ва уланган бошқа спортчи, тренер ёки спорт федерациясининг раҳбари ўзга шахснинг шикоятини кўролмайди. Мобил иловада ахборотнинг тўла махфийлиги таъминланган бўлиб, бу коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси