13

Коронавирус туфайли хорижга чиқиш тақиқланди

ДУНЁ 26.02.2020, 18:00
Теглар: коронавирус, хориж
1842
Коронавирус туфайли хорижга чиқиш тақиқланди

25 февраль куни Туркманстон президенти Гурбангули Бердимухамедов COVID-19 коронавирус мамлакатга киришининг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказди. «Хроники Туркменистана» хабарига кўра, унда давлат раҳбари хорижга чиқаётган фуқароларни назорат қилиш ҳақида топшириқ берган, деб ёзмоқда Аниқ.уз.

Йиғилишдан кейин Ашхабот аэропортида маҳаллий фуқароларни халқаро рейслардан тушириб қолдириш бошланган. Натижада, чипталарни қайтариш истагида бўлган юзлаб одамлардан иборат навбатлар юзага келган.

Айни пайтда «Turkmenhowayollary» авиакомпанияси Истанбул ва Анқарага рейсларни бекор қилган. Бироқ «Turk Hava Yolları» Истанбул – Ашхабот йўналишидаги парвозларни давом эттирмоқда ва фақат хорижлик фуқароларга хизмат кўрсатмоқда.

Ашхабот халқаро аэропортида хориждан келган йўловчиларни шифокорлар кутиб олмоқда ва махсус ускуналар ёрдамида ҳароратини ўлчамоқда. Бундан ташқари, дезинфекторлар, ФВВ ва тез ёрдам машиналари навбатчилиги ташкил қилинган. 

Аввалроқ Туркманистон вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўшни мамлакат Эрон билан чегарани ёпган эди. 

Қайд қилиш жоизки, Туркманистон ҳукумати хабарига кўра, мамлакатда COVID-19 билан хасталанган беморлар йўқ.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11