13

Ўзбек дубляж қироли вафот этди

ЖАМИЯТ 26.02.2020, 10:19
6515
Ўзбек дубляж қироли вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев бугун уйқусида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Равшан Ҳожиев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирди.

“Тунда осуда ҳолатда, уйқуда отам оламдан ўтди. Дафн маросими қачон ўтишини кейин маълум қиламан. Ҳозирча қўнғироқларга жавоб бера олмайман”, деб ёзади ўғли.

Актёр 1956 йилда Бухоройи Шарифда туғилган. 1973-77 йилларда Тошкент давлат Санъат институтида таҳсил олган. 1976 йилда Аброр Ҳидоятов (аввалги «Ёш гвардия») театрида иш бошлаган. 1987 йилдан Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик театрида фаолиятини бошлаган. Актёр шоир Азим Суюннинг «Сарбадорлар» асарида Абу Бакир Калавий, Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон» асарида Хожа Аҳмад Яссавий, Абдулла Қодирийнинг Меҳробдан чаён» спектаклида Солиҳ маҳдум, Иброҳим Содиқовнинг «Афандининг беш хотини» спектаклида Афанди, Ҳайитмат Расулнинг «Пири коинот» спектаклида Аҳмад Фарғоний, Шекспирнинг «Қирол Лир» асарида граф Глостер, Александр Косанонинг «Етти фарёд» спектаклида Сабало каби ўнлаб рангбаранг роллар ижро этган. Оғир хасталик туфайли театрдан кетишга мажбур бўлган. Аммо, ижоддан тўхтамай, турли теле ва радио лойиҳаларда иштирок этиб келган.

Фурсатдан фойдаланиб марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қиламиз.

"Даракчи" газетасининг 5-марта сотувга чиқадиган 10-сонида актёр ҳақидаги "Хотира" саҳифасидан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11