13

Ўзбекистонга 35 нафар хитойлик кириб келди

ЖАМИЯТ 26.02.2020, 08:36
2971
Ўзбекистонга 35 нафар хитойлик кириб келди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 25 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра дунё бўйича 80 147 нафар, Хитой Халқ Республикасида 77 779 нафар шахслар коронавирус “COVID-19” инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 517 нафарни (0.7%) ташкил этмоқда. Касалланганларнинг 9 126 нафари оғир аҳволда бўлиб, 2 666 нафари ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 36 та давлатида 2368 нафар фуқарода қайд этилиб, 29 нафар фуқаро вафот этган. Ж.Корея давлатида 977 нафар фуқаро коронавирус “COVID-19” инфекцияси билан касалланиб, улардан 10 нафари вафот этган. Италия давлатида 230 та касалланиш ҳолати рўйхатга олиниб, улардан 7 нафари вафот этган. Эрон Ислом Республикасида 61 нафар фуқаро касаллик билан касаланиб, 12 нафари вафот этган. Афғонистон Ислом Республикасида 1 нафар фуқарода корнавирус инфекцияси тасдиқланган.

Маълумот учун: жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент халқаро аэропортига ҳорижий давлатлардан 32 та рейс орқали 4 430 нафар, темир йўллар орқали 3 та поездда жами 603 нафар шахслар, шунингдек, давлат чегара божхона постлари орқали 1 815 та автотранспортларнинг эгалари ва  31 324 нафар йўловчи шахслар термометриядан ўтказилган, шулардан 35 нафари Хитой Халқ Республикаси фуқаролари ҳамда 4 нафари Хитойда бўлиб, қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари давомида эпидемиологик кўрсатмага асосан жорий йилнинг 25 февралига қадар жами 1 225 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди ва коронавирус инфекцияси аниқланмади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 25 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфексияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган, дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфексиясига қарши марказий штаби хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11