my5

Яна бир боксчимизнинг жаҳон чемпионлик камари учун жанг куни аниқ бўлди

СПОРТ 24.02.2020, 18:37
Теглар: бокс, спортчи
1172
Яна бир боксчимизнинг жаҳон чемпионлик камари учун жанг куни аниқ бўлди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров май ойида жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Абдуқаҳҳоров 16 май куни IBFнинг вақтинчалик чемпионлик камари учун россиялик Сергей Липинецга қарши рингга кўтарилади. Жанг Лос-Анжелес ёки Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Жанг Premier Boxing Champions промоутерлик компанияси томонидан ташкиллаштирилиши айтилмоқда. Бу орқали Ўзбекистон тарихида биринчи марта бир йўла икки боксчи бир календарь йилида жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиққан бўлади. 30 январда Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) икки йўналиш бўйича чемпионликни қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров 2019 йилнинг 30 март куни япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва бунинг эвазига мазкур йўналиш чемпионлиги учун мажбурий даъвогарна айланганди.

Олдинроқ IBF амалдаги чемпион Эррол Спенсга (26-0, 21 КО) истисно тариқасида тегмасликка қарор қилган ва Абдуқаҳҳоровга рейтингда учинчи ўринда бораётган Сергей Липинецга қарши жанг ўтказиш бўйича таклиф берганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшая облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37