my5

Дзюдочиларимиз Германияда ўтказилган турнирда иккита медални қўлга киритди

СПОРТ 24.02.2020, 17:27
Теглар: дзюдо, медаль
860
Дзюдочиларимиз Германияда ўтказилган турнирда иккита медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочилар Муҳаммадкарим Хуррамов ва Давлат Бобонов Германияда ўтказилган Катта дубулға турнирида биринчи маротаба олтин медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Германияда 21−23 февраль кунлари дзюдо бўйича ўтказилган Дюсселдорф-2020 JF World Judo Tour — Катта дубулға турнирида Олимпиада саралашининг рейтинг очколари учун 117 мамлакатдан 676 иштирокчи ташриф буюрган. Ушбу турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар Давлат Бобонов (-90 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) олтин медалларни қўлга киритган.

Олий мукофот учун курашда Давлат Бобонов украиналик дзюдочи Кежау Нябали билан куч синашган. Икки вазари эвазига Ўзбекистон вакили «олтин»га сазовор бўлган.

Муҳаммадкарим Хуррамов 2016 йилги Олимпиада финалчиси, Озарбайжон вакили — Элмар Гасимов билан курашга киришиб қўшимча вақтда курашни ўз фойдасига ҳал қилган ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун иккинчи олтин медални қўлга киритган.

Бобонов ва Хуррамов учун бу Катта дубулға турнирининг биринчи финали ва биринчи олтин медалидир. Иккала спортчи ҳам Токиодаги 2020 йилги Олимпиада ўйинларининг 1000 рейтинг очколарини ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшая облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37