13

Самарқандда эркак ўзини осиб ўлдирди, чўнтагидан эса хотинининг ўлиги қаерда эканлиги ёзилган хат чиқди

ЖИНОЯТ 24.02.2020, 10:24
6062
Самарқандда эркак ўзини осиб ўлдирди, чўнтагидан эса хотинининг ўлиги қаерда эканлиги ёзилган хат чиқди

Самарқандлик эркак аввал хотинини, сўнг эса ўзини ўлдирди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, 2020 йил 22 февраль куни Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Челак шаҳри, Кўктепа қишлоғидаги уйда 1980 йилда туғилган эркак Ж.Г ўзини ўзи осиб, жонига қасд қилган.

Унинг чўнтагидан эса 2020 йил 17 февраль куни Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Кимёгар маҳалласи, Сайилгоҳ кўчасидаги хонадонда турмуш ўртоғи, 1991 йилад туғилган Н.Г.ни қасддан ўлдириб, устидан қулфлаб кетганлиги ҳақидаги хати чиққан.

Мазкур хабарга асосан, юқорида қайд этилган хонадон кўздан кечирганида, Н.Г.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Экспертиза хулосасида, Н.Г.нинг танасида “Бўйин аъзоларининг қисилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция” жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11