13

Жомбойда икки кунда бир оиланинг икки фарзандини машина уриб кетди. Боласидан айрилган онанинг фарёди қалбни титратади(видео)

ЖАМИЯТ 20.02.2020, 19:40
Теглар: Жомбой, ЙТҲ
4236
Жомбойда икки кунда бир оиланинг икки фарзандини машина уриб кетди. Боласидан айрилган онанинг фарёди қалбни титратади(видео)

Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ энг хавфли ҳудудлар аниқланди. Жомбой тумани эса авария ўчоқларидан бири деб топилди. Шунинг учун туманда "Ҳаракат хавфсизлиги 15 кунлиги" эълон қилинди.

Жомбойлик 7 ёшли Исломжонни мактабдан қайтаётганда ўзи яшаш ҳудудида машина уриб юборган. Болакайга тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай шифохонада вафот этди. 

Йўловчи тушираётган пиёдага эътиборсизлик оқибатида орқада келаётган автомашина болани уриб юборади. Исломжоннинг вафоти билан боғлиқ ҳодиса бўйича суриштирув ишлари тугалланмай туриб, 2 кундан сўнг, унинг опасини ҳам айнан ўша жойда машина уриб юборган. 

“Бир жойи шилинмаган, бир жойи кўкармаган мурғаккина ўғлимдан айрилиб қолдим. Машина тўхтаганини кўрган ҳайдовчи бироз секинроқ ҳайдаса бўлади-ку! Айб йўловчиларда эмас, мен болаларимга доим йўлдан эҳтиёт бўлиб ўтишни тайинлайман. Тезликни оширган ҳайдовчиларда ҳамма айб!" – дейди жабр кўрган болаларнинг онаси. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фарзандидан айрилган онанинг фарёди қалбингизни ларзага солади...

Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Абдунаби Носировнинг айтишича Самарқанд вилоятининг 4 та туманида, яъни Жомбой, Каттақўрғон, Нуробод ва Нарпай туманларида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари кўп қайд этилган. Бу ҳолатлар юзасидан "Замон" инормацион дастурида маълумот берилди. Видео: 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11